Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти

  • Раҳбар: Ўтбосаров Камрон Икромжонович

Контакт маълумотлари

Телефон: 71-212-61-15



Вазифа ва функциялар

Департаментнинг вазифалари:

  • Тижорат банкларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ масалалар бўйича олиб борилаётган ишларини мониторинг қилиш;

  • давлат уй-жой дастурлари ижросини, жумладан ҳудудларда қурилаётган уй-жойларни молиялаштириш ҳамда тижорат банклари томонидан ипотека кредити берилишини мониторинг қилиш;

  • тижорат банклари томонидан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштирилишини мониторинг қилиш.

Департаментнинг функциялари:

  • Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларни тижорат банклари томонидан молиялаштириш ишларини белгиланган талабларга ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мос тарзда амалга оширилишини таҳлил ва назорат қилиш ҳамда бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан мувофиқлаштириш;

  • тижорат банклари томонидан уй-жой сотиб олиш учун жисмоний шахсларга ипотека кредитларини мавжуд тартибларга мувофиқ тарзда ажратилишини таҳлил қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш; 

  • эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитларни таҳлил қилиш.


USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X