Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Комплаенс-назорат ва ички аудит департаменти

Янгиланган сана:  4 Апр 2023, 15:48
  • Раҳбар: Ҳолмуродов Дилшод Ибрагимович

Контакт маълумотлари

Телефон: 71-212-62-74

Вазифа ва функциялар

Департаментнинг вазифалари:
  • Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармалари, Марказий банк тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар томонидан уларга юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши аҳволини текшириш, улар томонидан амалга оширилаётган амалиётларнинг қонунчиликка ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текшириш, улар фаолиятининг самарадорлигига, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳамда молиявий ҳисоботларининг тўғрилиги ва аниқлигига ҳамда ҳаққонийлигига объектив баҳо бериш бўлиб ҳисобланади.
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва унинг ҳудудий тузилмаларида ички коррупцияга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш, мониторинг ва таҳлил қилиш, баҳолаш ҳамда натижаси бўйича ҳисоботларни юритиш.
Департаментнинг функциялари
  • Марказий банк раҳбариятини Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ва Марказий банк тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда ўтказилган аудит текширувлари натижалари бўйича объектив таҳлил ва ҳаққоний маълумотлар билан таъминлаш;
  • Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармалари, Марказий банк тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар фаолиятининг амалдаги қонун ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигига, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини аниқлиги ва ҳаққонийлигига холисона баҳо бериш;
  • Марказий банкнинг мустақил таркибий бўлинмалари, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҳамда Марказий банк тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар фаолиятида мавжуд таваккалчиликлар билан ишлаш тизими самарадорлигини баҳолаш ва сифатини ошириш бўйича асосланган тавсиялар бериш;
  • Марказий банк ва унинг ҳудудий тузилмаларида юзага келиши мумкин бўлган коррупция хавф-хатарини баҳолаб бориш, коррупциявий хавф-хатарни минимум даражага тушириш юзасидан таклифлар бериш;
  • Марказий банк таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бош бошқармаларининг коррупцияга қарши курашиш чораларини амалга оширишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;
  • Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларида, Марказий банк тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда аудиторлик текширувларини ўтказишга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш;
  • аудиторлик фаолиятининг халқаро амалиётдаги илғор тажрибаларини ўрганиб бориш ва уларни амалиётга тадбиқ қилиш.

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X