Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк делегацияси Кигали шаҳрида (Руанда) бўлиб ўтган Молиявий оммабоплик альянсининг тўртинчи бор ўтказилаётган йиллик умумий йиғилиши ва глобал сиёсий форумида иштирок этди

Янгиланган сана:  16 Сен 2019, 08:16

Марказий банк делегацияси 11-13 сентябрь кунлари Кигали шаҳрида (Руанда) бўлиб ўтган Молиявий оммабоплик альянсининг тўртинчи бор ўтказилаётган йиллик умумий йиғилиши ва глобал сиёсий форумида иштирок этди.

Молиявий оммабоплик альянси (МОА) томонидан ўтказилган Глобал сиёсий форумда 90 дан ортиқ мамлакатларнинг 100 дан ортиқ аъзо ташкилотлари иштирок этди. Ушбу форум аъзо ташкилотлар ўртасида тажриба, билим ва ташаббуслар алмашинуви учун муҳим платформа ҳисобланади.

13.09.2019

Мазкур тадбир ҳар йили ташкилот аъзолари билан ҳамкорликда дунёнинг турли минтақаларида ўтказиб келинади. Бу йилги форум “Аёллар ва ёшларни жалб қилиш учун технологиялардан фойдаланиш” шиори остида ўтказилиб, унда аёллар ва ёшларни молиявий секторга жалб қилишни рағбатлантиришда молиявий технологиялар соҳасидаги жадал ривожланаётган инновациялардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

МОАнинг тўртинчи йиллик умумий йиғилишида “Аҳолининг алоҳида гуруҳлари учун молиявий интеграцияни жадаллаштириш” Кигали битими, электрон пуллар соҳасидаги молиявий сиёсат модели ва молиявий оммабопликнинг асосий кўрсаткичлари тўплами бўйича моделлар кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

Глобал сиёсий форум доирасида, анъанага кўра МОАнинг асосий ишчи гуруҳлари ҳамда Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларининг тартибга солувчи ташаббускор ишчи гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва 2020 йил учун стратегияларни ишлаб чиқиш бўйича учрашувлар ташкил этилди.

13.09.2019_1

Ялпи йиғилишда, МОА аъзолари молиявий яхлитлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва самарали молиявий таълимни таъминлаш бўйича муҳим сиёсий ва амалий ечимларга эътибор қаратдилар. Шунингдек, Руанданинг алоҳида гуруҳлар, айниқса аёллар ва ёшларни молиявий қўллаб қувватлашда илғор технологиялардан фойдаланиш бўйича тажрибаси кўриб чиқилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки делегацияси Майя декларациясини қабул қилганлиги тўғрисидаги баёнотни (маруза видеоси) эълон қилди (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Майя декларациясини қабул қилган 78-ташкилот бўлди). Бундан кўзланган асосий мақсад МОА аъзолари томонидан молиявий оммабоплик сиёсатини ривожлантириш, оммабопликни ошириш, молиявий хизматлар сифати ва қўламини кенгайтириш бўйича масъулиятни олиш ҳисобланади.

13.09.2019_2



Улашиш:

 
USD = 12600.14
+10.14
EUR = 13642.17
-23.02
RUB = 135.92
-0.05
GBP = 15908.94
-23.71
JPY = 83.24
+0.01
CHF = 13918.19
-47.42
CNY = 1743.43
-0.72
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X