Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Директор ўринбосари - Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бошқармаси бошлиғи

Янгиланган сана:  23 Мар 2020, 12:25
19 Март 2020

Бўлимнинг номи

Бўлимнинг тавсифи

Бўш иш ўрнининг номи

Директор ўринбосари - Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бошқармаси бошлиғи

Мажбуриятлар

  • Марказий банкнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда иштирок этиш.

  • Марказий банк ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда иштирок этиш ва уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш.

  • Марказий банкнинг норма ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқиш ёки уларнинг ишлаб чиқилишида, амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда иштирок этиш.

  • Марказий банк раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш.

  • Марказий банк тизими ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритиш, ушбу тадбирларни ўтказишда иштирок этиш.

Талаблар

  • ёш: 25-45 ёшгача;

  • юриспруденция йўналиши бўйича олий маълумот (бакалавр);

  • иш тажрибаси: юридик хизматда камида 1,5 йил;

  • давлат тилини мукаммал билиш;

  • чет тилларни билиш даражаси: рус тили (В2), инглиз тили (А2).

Зарур назарий билимлар

  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,  Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси,  банк соҳасига оид Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари (“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, “Банк сири тўғрисида”ги ва “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмалар” (руйхат рақами 2352, 2012 йил 9 апрель), “Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари” (руйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль).

Зарур амалий кўникмалар

  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш,  маълумотларни таҳлил қила олиш, ёзишмалар олиб ҳамда ҳужжатлар билан ишлай олиш кўникмасига эга бўлиш.

  • MS Office (Word, Excel) ва  Internet, Lex.uz, Norma дастурларда эркин ишлай олиши.

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 10231.71
+21.85
EUR = 12059.09
+38
RUB = 138.65
+1.19
GBP = 13353.40
-9.26
JPY = 96.61
+0.18
CHF = 11215.29
+28.85
CNY = 1468.60
+4.69
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X