Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Жорий операциялар ҳисоби бўлими 1-тоифали иқтисодчиси

Янгиланган сана:  12 Мар 2020, 12:49
11 Март 2020

Бўлимнинг номи

Бўлимнинг тавсифи

Бўш иш ўрнининг номи

Тўлов баланси бошқармаси/
Жорий операциялар ҳисоби бўлими 1-тоифали иқтисодчиси

Мажбуриятлар

  • Департамент фаолиятига таалуқли бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, мажлис баёнлари ва топшириқлари ижросини таъминлашда иштирок этади.

  • Вазирлик, идора ва ташкилотлардан маълумотларни (жумладан, экспорт-импорт ҳажмлари, халқаро хизматлар, бирламчи ва иккиламчи даромадлар бўйича ахборотни) йиғади ва уларни тўлов балансининг жорий ҳисобини юритишга оид ХВФнинг ТБҚ6 талабларига кўра қайта ишлайди.

  • Марказий банкнинг таркибий бўлинмаларидан тегишли маълумотларни йиғади.

  • Расмий чоп этиш учун материалларни тайёрлашда иштирок этади.

Талаблар

  • ёш: 22-30 ёшгача;

  • маълумоти: Олий (Молия-иқтисод/Банк иши/Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар/Бизнес ва менежмент);

  • чет тилларни билиш даражаси: рус тили (В1), инглиз тили (В1);

  • қайси вазифаларни аввал қайсиларини эса кейин бажариш кераклигини тўғри аниқлаш.

  • ишнинг муваффақиятлилигини сарфланган меҳнат билан эмас, якуний натижа бўйича баҳолаш.

  • янги маълумотларни энг қисқа муддатларда ўзлаштириб олиши.

Зарур назарий билимлар

  • Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти туғрисида”, “Валютани тартибга солиш туғрисида”ги Қонунлари.

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2018 й. 263-сонли“Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикаси шакллантирилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.

  • Халқаро валюта фондининг “Тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция бўйича қўлланма”нинг олтинчи нашри (2009 й.).

Зарур амалий кўникмалар

  • Маълумотларни таҳлил қилишда ва чоп этишда Microsoft Office (Word, Excel, PowerPoint) дастурларида яхши даражада ишлай олиш.

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 10231.71
+21.85
EUR = 12059.09
+38
RUB = 138.65
+1.19
GBP = 13353.40
-9.26
JPY = 96.61
+0.18
CHF = 11215.29
+28.85
CNY = 1468.60
+4.69
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X