Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Таҳлил бошқармаси етакчи аналитиги

Янгиланган сана:  15 Июн 2020, 15:37
12 Март 2020

Бўлимнинг номи

Бўлимнинг тавсифи

Бўш иш ўрнининг номи

Таҳлил бошқармаси етакчи аналитиги

Мажбуриятлар

  • Хорижий валюталар курслари ҳамда хом ашё нархлари, жумладан қимматбаҳо металлар ва нефть нархи бўйича фундаментал ва техник таҳлилларни амалга ошириб, кундалик ва хафталик таҳлилий маълумотларни тайёрлашди иштирок этади. Тегишли хафта ва ой учун иқтисодий календарларни тайёрлайди.

  • Ҳамкор банкларнинг молиявий натижалари бўйича ҳисоботларини ҳамда кутилаётган прогноз кўрсаткичларини таҳлил қилади ва маълумотлар тайёрлайди. Ҳамкор банкларнинг молиявий ҳолатини мунтазам мониторинг қилиб боради ва тегишли лимитларни ўрнатишда маълумотлар тайёрлайди.

  • Жаҳон иқтисодиётининг ривожланишига оид, шунингдек валюта курсларига таъсир этувчи бошқа барча омиллар бўйича статистик маълумотлар базасини шакллантириб боради ва таҳлилий маълумотларни тайёрлайди.

  • Ҳамкор банклар ва компанияларнинг қимматбаҳо металлар бозорига оид (ойлик, чораклик ва йиллик) нашрларини таржима қилади ва Марказий банк раҳбариятига етказилишини таъминлайди.Ҳамкор банкларнинг хорижий валюталар курси ва қимматбаҳо металлар нархлари бўйича прогноз маълумотларини таҳлил қилади.

Талаблар

  • ёш: 22-32 ёшгача;

  • маълумоти: Олий (Молия, Иқтисод, Банк иши, Халқаро ҳуқуқ);

  • давлат тилини мукаммал билиш;

  • чет тилларни билиш даражаси: рус тили (В2), инглиз тили (В2).

Зарур назарий билимлар

  • Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, халқаро резервларини бошқариш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни.

Зарур амалий кўникмалар

  • MS Office дастурлари имкониятларидан тўлиқ ва тезкорлик асосида фойдалана олиш;

  • Халқаро молиявий бозорлар тўғрисида маълумотга эга бўлиши ва узоқ муддат қунт билан ишлай олиш қобилиятига эга бўлиши лозим.

  • Кенг қамровли маълумотларни қисқа муддатда ўзлаштириш ва якуний хулосалар чиқара олиши лозим.

  • Молиявий ҳисоботлар билан ишлай олиш ва улардан таҳлилий материаллар тайёрлаш қобилиятига эга бўлиш талаб этилади.

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 10209.86
+2.17
EUR = 12021.09
+125.05
RUB = 137.46
-4.91
GBP = 13362.66
+308.05
JPY = 96.43
+0.24
CHF = 11186.44
+98.36
CNY = 1463.91
+8.58
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X