Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Хизмат бошлиғи ўринбосари - Бошқарма бошлиғи

Янгиланган сана:  23 Мар 2020, 13:01
19 Март 2020

Бўлимнинг номи

Бўлимнинг тавсифи

Бўш иш ўрнининг номи

Хизмат бошлиғи ўринбосари - Бошқарма бошлиғи

Мажбуриятлар

  • Бошқармага ижро учун келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг барча турдаги мурожаатларини Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига қатъий амал қилган ҳолда кўриб чиқилишини таъминлайди.

  • Тижорат банклари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлик даражасини ошириш бўйича ўтказиладиган тадбирларда қатнашади.

  • Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига молиявий хизматларнинг оммабоплигини оширилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.

  • Банк хизматлари истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади.

  • Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

  • Банк тизимида тизимли камчиликлар ва банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишларини аниқлайди, шунингдек уларни олдини олиш чораларини кўради.

  • Банк хизматлари истеъмолчиларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашда уларга маслаҳат беради ва кўмаклашади.

  • Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузилиши ҳолатлари ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил этади.

Талаблар

  • ёш: 30-45 ёшгача;

  • маълумоти: Олий (Банк иши/Молия/Иқтисод/Юриспруденция/
    Халқаро иқтисодиёт ва менеджмент/Халқаро хуқуқ);

  • банк тизимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиши лозим;

  • давлат тилини мукаммал билиш;

  • чет тилларни билиш даражаси: рус тили (В2), инглиз тили (В2).

Зарур назарий билимлар

  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонунларини билиш.

Зарур амалий кўникмалар

  • оғзаки ва ёзма саводхонлик;

  • стрессга чидамлийлик;

  • нотиқлик маҳоратига эга бўлиш;

  • MS Office (Word, Excel, PowerPoint), Internet Explorer ва бошқа дастурларда эркин ишлай олиши;

  • аҳоли билан мулоқотга киришимлийлик.

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 10209.86
+2.17
EUR = 12021.09
+125.05
RUB = 137.46
-4.91
GBP = 13362.66
+308.05
JPY = 96.43
+0.24
CHF = 11186.44
+98.36
CNY = 1463.91
+8.58
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X