Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
195

3 сўм (2020 йил 1 мартга қадар муомалада бўлган)

1994

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
1994 йил намунасидаги  3 сўм қийматидаги банкнотаси

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1994 йил намунасидаги қиймати 3 сўм бўлган банкнотининг ўлчами 120x62 мм бўлиб, бутун банкнот сатҳида бир текис жойлашган саккиз қиррали нақш шаклидаги ва қорамтир чизиқлар кўринишидаги сув белгиси туширилган оқ қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг чап томонидаги чеккасидан тахминан 1/3 қисми оралиғидаги масофада унинг бутун эни бўйлаб ҳимоя ипи ўтган. Олд томони асосан қизғиш-қўнғир ва яшил-сарғиш рангларда, орқа томони эса, қизғиш-қўнғир ва сарғиш рангларда берилган. Банкнот олд томони марказининг юқори қисмида қизғиш-қўнғир сояли ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган сўзлар ёзилган.

Матн остида яшил-қизғиш-қўнғир тусдаги чизиқлар билан чирмашиб кетган нақшинкор безак бор. Банкнотнинг чап қисмидаги бир-бирига чатишиб кетган қизил ва сарғиш тусдаги тўлқинсимон чизиқлардан иборат гильоширланган безак устида Ўзбекистон Республикасининг Герби тўқ қизғиш-қўнғир рангда тасвирланган. Банкнотнинг чап қисмидаги Герб остида лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва еттита рақамли номер қора рангда кўрсатилган. Банкнотнинг ўнг қисмидаги гильоширланган безак устида тўқ қизғиш-қўнғир рангдаги саккиз қиррали нақш жойлашган. У миллий услубда бажарилган бўлиб, ўртасида нақшинкор "3" рақами бор. Саккиз қиррали нақш тагида банкнот чиқарилган йилни кўрсатувчи қизғиш-қўнғир рангдаги "1994" рақамлари жойлашган.

Банкнотнинг пастки қисмида уч қиррали шакл ичида тўқ қизғиш-қўнғир рангда "3" рақамлари жойлашган. Бу рақамлар оралиғидаги трапеция шаклидаги рамка ичида "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ҲАММА ТЎЛОВЛАР УЧУН ЎЗ ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ШАРТ" деган сўзлар 3 сатрга жойлаштирилган. Трапеция шаклидаги шу рамканинг 3 томонида (икки ёни ва тагида) қизғиш-қўнғир тусдаги "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" узлуксиз микроматни ёзилган. Пастдаги рамка остида банкнот узунлиги бўйлаб эни 2 мм бўлган нақшинкор чизиқ ўтган.  

Банкнотнинг орқа томонидаги рамканинг ўнг ва чап қисмлари ўртасида ичи яшил нақшли бўлган олти қиррали 2 та оқ безак бор. Бу безаклар банкнот олд томонидаги олти қиррали оқ безаклар устига тушади.

Банкнотнинг ўртасида сарғиш фон билан Бухоро шаҳридаги "ЧАШМАИ АЮБ" тарихий-меъморий ёдгорлиги тасвирланган. Банкнотнинг чап қисмида тўқ сариқ нақшинкор рамкада гильоширланган чизиқлар билан тўқ қизғиш-қўнғир сояли нақшинкор "3" рақами тасвирланган. Банкнотнинг ўнг қисми пастки бурчагида тўқ сариқ рангдаги яшил сояли нақшинкор "3" рақами тасвирланган. Рамканинг пастки қисми қия чизиқлар билан 3 бўлакка ажратилган бўлиб, унинг чап ва ўнг томонларидаги қия тўртбурчаклар ичида қизғиш-қўнғир фонда яшил сояли оқ рангда "УЧ СЎМ" сўзлари ёзилган. Ўртадаги қия тўғри бурчакли рамкада сарғиш фон остида "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ҚОНУНАН ТАЪҚИБ ҚИЛИНАДИ" ёзуви жойлаштирилган.

Банкнотнинг олд ва орқа томонлари марказий қисмида нусҳа кўчиришга қарши "X" шаклидаги белги бор. Банкнот ультрабинафша нурлар билан ёритилганда, унинг олд томони ўртасида "3" рақами ёришиб кўзга ташланади. Шу жойнинг ўзида сарғиш тусдаги гильоширланган безак бўлиб, тўқ яшил рангда банкнотнинг серияси ва рақами, орқа томон марказида эса, сарғиш бўёқдаги деталлар — зангори ва яшил рангли толалар кўринади.


USD = 10209.86
+2.17
EUR = 12021.09
+125.05
RUB = 137.46
-4.91
GBP = 13362.66
+308.05
JPY = 96.43
+0.24
CHF = 11186.44
+98.36
CNY = 1463.91
+8.58
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X