Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

100 сўм

Янгиланган сана:  23 Июн 2020, 15:15
2018

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2018 йил намунасидаги 100 сўм қийматидаги тангаси


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги намунадаги “100 so’m” қийматдаги тангаси никель қотишмаси қопланган пўлатдан тайёрланган бўлиб, ранги оқ.

Танганинг олд томонида (аверс) Мустақиллик ва эзгулик монументи тасвирланган.

Монументнинг чап тарафида танганинг қиймати “100” рақами ва рақамнинг тагида босма ҳарфларда “so’m” сўзи ёзилган.

Танга орқа томони (реверс) марказида Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвирланган. Гербнинг ташқи айланмаси бўйлаб босма ҳарфларда айланасимон кўринишда “O’ZBEKISTON MARKAZIY BANKI” сўзлари ёзилган.

Гербнинг остида танганинг ишлаб чиқарилган йили, бўртиб чиққан иккита нуқта билан чегараланган, “2018” рақами кўрсатилган.

Танганинг орқа томонида гербнинг ташқи айланаси бўйлаб 72 та бўртиб чиққан сферик нуқта туширилган.

Танганинг ён қирраси силлиқ.

Диаметри – 20,0 мм., қалинлиги – 1,0 мм., оғирлиги – 2,5 гр.ни ташкил этади.


USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X