Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллиги (Футбол)

Янгиланган сана:  22 Июл 2019, 12:15
2001

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллиги
(Футбол)

Мазкур кумуш танга 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллигига бағишлаб зарб этилган.

Танганинг олд томони марказида футбол майдони ва футболчи тасвирланган. Тасвирнинг пастки қисмида танга қийматини кўрсатувчи "100" рақами, унинг тагида эса валюта номи "SOʻM" мавжуд. Тасвир атрофида "OʻZBEKISTON MUSTAQILLIGINING 10 YILLIGI" деган матн бор.

Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси герби тасвирланган бўлиб, унинг атрофида "OʻZBEKISTON MARKAZIY BANKI" ёзуви бор. Герб тасвирининг тагида танга чиқарилган йил - "2001" акс эттирилган. Ушбу рақамнинг чап томонида металл ва асиллик даражасини билдирувчи "Аg 999,9", унинг ўнг томонида эса металлнинг оғирлиги "31,1 gr" кўрсатилган. 

Танганинг олди ва орқа томонлари ташқи айланалари бўйлаб мунчоқ шаклидаги нақш туширилган. 

Танганинг ён томони нотекис. Диаметри – 38,0 мм. Оғирлиги – 31,1 гр.


  • Метал тури: Серебряные монеты
  • Оғирлик: 31,1
  • Қиймат: 100
  • Асиллик даражаси: 999,9
  • Сифати: PROOF
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X