Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари таҳлили

Янгиланган сана:  22 Фев 2020, 00:12

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш кредит ташкилотлари фаолиятидаги мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш борасида Марказий банк томонидан олиб борилаётган ишларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Марказий банк раҳбарияти томонидан фуқароларнинг шахсий қабулига алоҳида эътибор қаратилиб, 2017 йил давомида Марказий банк томонидан банк хизматларини кўрсатиш масалалари билан боғлиқ мурожаатлар юзасидан жами 846 та фуқаро қабул қилинди. Шундан 592 та фуқарога амалий ёрдам, 254 та фуқарога эса тегишли маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари, республикамиз ҳудудларида тижорат банкларининг вакиллари иштирокида аҳоли билан мунтазам равишда сайёр учрашувлар ўтказилмоқда. Ушбу сайёр учрашувларда 2017 йил давомида Марказий банк раҳбарияти томонидан 167 та фуқаро қабул қилинди.

Республикамиз ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Марказий банк раҳбарияти ва тижорат банклари вакиллари иштирокида ўтказилган сайёр қабулларда эса банк фаолиятига оид масалалар юзасидан 12 582 та фуқаро мурожаатлари кўриб чиқилди.

Хусусан, 2017 йилда Марказий банкка жами 7 281 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 657 тасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, 2 425 тасини Марказий банк Раисининг виртуал қабулхонаси, 1431 тасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали, 1 138 тасини Марказий банкка тўғридан-тўғри ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар орқали келиб тушган мурожаатлар ҳамда 1630 таси Марказий банк раҳбариятининг шахсий қабулларида ва «Ишонч телефони» орқали билдирилган оғзаки мурожаатлар ташкил этади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари сони


Мурожаатларнинг барчаси белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, уларда қайд этилган масалаларни ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.

Банк соҳасига оид мурожаатларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, мурожаатларнинг 36,2 фоизини хорижий валютани сотиб олиш ва миллий валютани хорижий валютага конвертация қилиш билан боғлиқ бўлиб, улар асосан республикада валюта сиёсати либерализацияси амалга оширилишидан олдинги даврга тўғри келади.

2017 йилнинг иккинчи ярмида мамлакатимиз валюта бозорини эркинлаштириш бўйича дастлабки чораларнинг кўрилиши ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли Фармонининг қабул қилиниши натижасида аҳолининг хорижий валютани сотиб олиш масалалари билан боғлиқ мурожаатлари сони кескин камайди.

Шу билан бирга, мурожаатларнинг 34,8 фоизи банк кредитларини олиш билан боғлиқ масалаларга оид бўлиб, уларнинг аксарияти гаров таъминоти етишмовчилиги, ипотека кредитининг бошланғич бадал суммасини тўлаш, таълим кредити ҳамда имтиёзли кредит олиш тўғрисидаги мурожаатлардир.

Шунингдек, мурожаатларнинг 8,6 фоизини банк хизматларининг оммабоплигини ва банк хизматлари турларини тақдим этиш қоидаларининг шаффофлигини ошириш борасидаги мурожаатлар ташкил этади.

Мурожаатлар таркибининг ўзгариш динамикаси

Қолган мурожаатлар эса банк хизматларини ривожлантириш, ҳисоб рақамидан нақд пул олиш, терминаллар бўйича хизмат кўрсатиш ва пластик карталардан фойдаланиш, банк ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш ва тўловларни амалга оширишда банк ҳаракатларини текшириш, микрокредит ташкилотларининг фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан келиб тушган.

Молия бозорларида хизмат кўрсатиш кўламининг кенгайиши, янги хизмат турларининг таклиф этилиши, шу жумладан, замонавий ахборот технологиялари асосидаги банк маҳсулотларининг пайдо бўлиши Марказий банкнинг банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари лозим даражада ҳимояланишини таъминлаш борасидаги ўрни ва ролини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Шу боис Марказий банкнинг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш департаменти негизида Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди. Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлик даражасини ва молиявий хизматларнинг оммабоплигини ошириш мазкур тузилманинг асосий вазифалари этиб белгиланди.



USD = 10321.21
+5.59
EUR = 12003.57
-207.03
RUB = 132.07
-4.21
GBP = 13154.38
-168.24
JPY = 97.74
-0.93
CHF = 11117.20
-198.75
CNY = 1512.93
-11.36
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X