Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1152

“Тижорат банклари томонидан ташкил этиладиган инкассация хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги” Низомга шарҳ

Янгиланган сана:  5 Авг 2020, 18:10

                Марказий банкнинг “Тижорат банклари томонидан ташкил этиладиган инкассация хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги” Низоми “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Президентимизнинг 2018 йил 30 октябрдаги “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5564-сонли Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилди.

                Низом илғор хорижий тажрибага таянган ҳолда, тижорат банклари томонидан муқобил инкассация хизмати ташкил этишни ҳамда нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бутлиги ҳамда дахлсизлигини таъминлаш орқали инкассация қилинишини йўлга қўйиш мақсадида ишлаб чиқилди.

                Мазкур ҳужжатда инкассация хизмати ходимларига, махсус автотранспорт воситаларига, инкассация хизмати фаолиятини амалга ошириш учун бино ва иншоотларига ҳамда инкассация хизматини ташкил этиш бўйича қўйилган талабларга мувофиқлигини назорат қилиш талаблари белгиланди.

                Шу билан бирга, Низомда тижорат банкларига муқобил инкассация хизматини ташкил этиш юзасидан талабларни соддалаштириш мақсадида:

                тижорат банклари инкассация хизматини ташкил этишда хизмат қуролларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган ҳолларда, қонун ҳужжатларига мувофиқ улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик ва идораларга қарашли корхона ва ташкилотларнинг ходимлари шартнома асосида жалб этилиши;

                тижорат банклари инкассация хизмати фаолиятини амалга оширишга рухсат берувчи (лицензия, рухсатнома) туркумидаги ҳужжатни олмаган ҳолда ушбу хизматни бажаришлари мумкинлиги бўйича талаблар белгиланган.

                “Тижорат банклари томонидан ташкил этиладиган инкассация хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги”ги Низом 2020 йил 30 июндан кучга кирди.

Рўйхатдан ўтиш муддати: 30 июнь 2020 й.



Улашиш:

 
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X