Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
2356

Марказий банкнинг “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга шарҳ

Янгиланган сана:  19 Май 2019, 14:08

МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ “ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА АКТИВЛАР СИФАТИНИ ТАСНИФЛАШ ВА АКТИВЛАР БЎЙИЧА ЭҲТИМОЛИЙ ЙЎҚОТИШЛАРНИ ҚОПЛАШ УЧУН ЗАХИРАЛАР ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА”ГИ НИЗОМГА ШАРҲ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда Республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтингкўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида” 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли ва “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сонли Қарорларида молия банк фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, хусусан умум қабул қилинган халқаро меъёр ва стандартларга мувофиқ банк фаолиятини ташкил этишнинг янада юқори даражага чиқишини таъминлаш асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Жумладан, банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсияларига (Базель III стандартлари) мувофиқ, тижорат банкларида активларининг сифатини таснифлаш ва улар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар яратиш жараёни янада такомиллаштирилди.

Марказий банк томонидан Жаҳон банки ва Ҳалқаро валюта жамғармасининг ҳалқаро экспертлари билан биргаликда республика банк назоратига оид меъёрий хужжатларни халқаро стандартлар, шу жумладан банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсиялари асосида такомиллаштириш лойиҳаси асосида амалга оширилди.

Ушбу лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви 2015 йил 13 июндаги 14/3-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 14 июлда 2696-сон билан давлат рўйхатига олинган.

Мазкур низомда активларни таснифлаш тоифаларининг номлари жумладан, “яхши” кредитлар – “стандарт” кредитларга, “стандарт” кредитлар – “субстандарт” кредитларга, “субстандарт” кредитлар – “қониқарсиз” кредитларга ўзгартирилган.

Банклар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг қолган фойда ҳисобидан ушбу низом кучга кирган санадан эътиборан ажратилиб, ҳисобот санасига “стандарт” сифатида таснифланган кредитлар (активлар) қолдиғига 1 фоиз миқдорида захиралар ташкил қилиниши жорий қилинди.

Мазкур захира “Стандарт” деб таснифланган кредитларнинг банк капитали таркибида захиралар яратилади ва бу банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Мазкур низомда тижорат банклари томонидан қорхоналарнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестицияларини таснифлашнинг аниқ омиллари кўрсатилган. Жумладан,

охирги бир йил давомида тижорат банкига даромад келтирмаган инвестиция – “қониқарсиз” сифатида;

охирги икки йил давомида тижорат банкига даромад келтирмаган инвестиция – “шубҳали” сифатида;

охирги уч йил давомида даромад олинмаган инвестиция сифати –“умидсиз” сифатида таснифланади.

Низомда келтирилган бухгалтерия ўтказмалари амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштирилди ҳамда улар тўлдирилди.

Юқорида келтирилган қоидаларнинг жорий қилиниши тижорат банклари томонидан муддати ўтган, суд жараёнидаги кредитларни ундириш ва банк балансига олинган мол-мулкларни сотиш бўйича чораларни янада кучайтиради ва банкларнинг молиявий барқарорлигини ошириш имкониятини яратади, пировардида тижорат банкларининг омонатчилари ва кредиторларининг манфаатларини янада ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Ушбу Низом кучга кириши муносабати билан Марказий банкнинг “Активлар сифатини таснифлаш, тижорат банклари томонидан улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби (рўйхат рақами 632, 11.02.1999 й.) ва унга ўзгартириш ва қўшимчалар ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қарори ўрнатилган тартибда Адлия вазирлигидан 2015 йил 14 июлда 632-3-сонли билан рўйхатдан ўтказилган.

Юқоридаги низомлар расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан кейин кучга киради.




 

Рўйхатдан ўтиш муддати: 11 январь 2016 й.



Улашиш:

 
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X