Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1158

Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан шарҳ

Янгиланган сана:  19 Май 2019, 14:08

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР ЮЗАСИДАН ШАРҲ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан «Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги Йўриқнома»га ўзгартириш ва кўшимчалар тасдиқланди ҳамда Адлия вазирлигида 2011 йил 3 июнда 1728-1-сон билан давлат рўйхатига олинди.

Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар ўз навбатида микрокредит ташкилотлари бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тақозо этди. Зеро, бухгалтерия ҳисобига киритилган ҳар қандай ўзгариш ҳисобварақлар режасидаги мос ҳисобварақларда акс эттирилиши лозим.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 21 майдаги 16/5-сонли қарори билан "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия  ҳисоби ҳисобварақлари режаси”га ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқланди ва Адлия вазирлигида 2011 йил 24 июнда 1639-1-сон билан давлат рўйхатига олинди.

Ўзбекистон Республикаси “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси ва “Микрокредит ташкилотлари фаолиятини  лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом”нинг (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель) VIII-бобига мувофиқ, микрокредит ташкилоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда филиаллар ташкил этишга ҳақли эканлиги сабабли бош офис ва филиаллар ўртасида ҳисоб-китоблар ҳисобини юритувчи “16100-Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар”, “16102-Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Молиявий маблағлар”, “16104-Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар – Бошқа активлар”, “22200-Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар, “22203-Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар – Молиявий маблағлар”, “22205 – Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар – Бошқа активлар” янги ҳисобварақлар киритилди.

1728-1-сонли ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ, чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларнинг Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда юзага келадиган фарқлар ҳисобини юритувчи янги “19927-Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган харажатлар”, “22816-Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган даромад”, “45400-Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда”, “45401-Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда”, “55300-Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар”, “55301-Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар” ҳисобварақлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 19-бобига мувофиқ микрокредит ташкилотлари юридик шахс сифатида фойда солиғи тўлашини инобатга олиб ҳамда солиқ тўловининг ҳисобини таомиллаштириш мақсадида «19931-Муддати узайтирилган солиқлар», «22502-Ҳисобланган даромад (фойда) солиқлари», «22504-Ҳисобланган бошқа солиқлар», «22508-Муддати узайтирилган солиқлар», 56714 Солиқ (даромад солиғидан ташқари) ва лицензиялар, «56900-Даромад солиғини баҳолаш», «56902-Даромад солиғини баҳолаш» ҳисобварақлари номи ва таърифига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

1728-1-сонли ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ ҳамда микрокредит ташкилоти томонидан олинган грант маблағларининг ҳисобини такомиллаштириш мақсадида, мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларда янги «22814-Грант маблағлари», «45917-Грант маблағларидан олинган даромад” ҳисобварақлар киритилди ҳамда шунга мос равишда “31700-Грант маблағлари ва «31701-Грант маблағлари» ҳисобварақлари номи ва таърифи янги таҳрирда берилди.

Микрокредит ташкилоти фаолиятидан олинган фойда ҳисобидан таъсисчиларга дивидендлар тўлови учун ҳисобварақлар режасига алоҳида янги «29807-Тўланиши лозим бўлган дивидендлар» ҳисобварақ киритилди.

Ўзбекистон Республикаси «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига мувофиқ, микрокредит ташкилоти ишлаб чиқариш, суғурта, савдо-воситачилик ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган бошқа фаолият билан бевосита шуғулланишга ҳақли эмас. Шу муносабат билан микрокредит ташкилотларининг тижорат операциялари билан шуғулланмаслигини ҳисобга олиб, «55600 ва 55602» кодли ҳисобварақларнинг таърифлари чиқариб ташланди.

Хулоса қилиб айтганда, микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан жорий этилган янги ҳисобварақлар микрокредит ташкилоти актив ва мажбуриятлари, даромад ва харажатларини аниқ баҳолаш орқали фаолиятини бошқаришни енгиллаштириш ва самарадорлигини оширишга асос бўлиб хизмат қилади.

Микрокредит ташкилотлари ушбу ўзгартириш ва қўшимчалардан келиб чиқиб, амалиётга жорий этиш бўйича тегишли чоралар кўришлари ва мазкур ҳужжат талабларига оғишмай амал қилишлари лозим.

М. МАРПАТОВ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва давлат
бюджети касса ижроси департаменти
 директори ўринбосари, и.ф.н.

 

Рўйхатдан ўтиш муддати: 12 январь 2016 й.
docx 17.9 KB
Юклаб олиш



Улашиш:

 
USD = 12705.00
-6
EUR = 13543.53
+5.04
RUB = 136.11
-0.2
GBP = 15704.65
+12.92
JPY = 82.06
-0.07
CHF = 13932.45
-11.17
CNY = 1753.14
-1.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X