Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1533

«Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома»га киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан шарҳ

Янгиланган сана:  19 Май 2019, 14:08

«ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ИНКАССАЦИЯ ВА ҚИММАТЛИКЛАРНИ ТАШИШГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА»ГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР ЮЗАСИДАН ШАРҲ


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 11 июндаги 17/5-сонли «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори 2011 йил 21 июлда Адлия вазирлигида 1831-2-сон билан рўйхатга олинди.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 2011 йил 31 июлидан кучга киради.

Мазкур йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишидан кўзланган асосий мақсад янги тушунчаларнинг киритилиши ва уларга изоҳ берилиши, шунингдек янги қабул қилинган меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар талабларидан келиб чиққан ҳолда, мазкур йўриқноманинг тегишли бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдан иборатдир.

Хусусан, инкассация хизмати, инкассация пункти ва слип тушунчаларнинг киритилиши банк мижозларининг тушум пулларини инкассация қилиш, банкнинг қимматликларини ташиш томонлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан амалга ошириши, бозор ва савдо мажмуаларида фаолият юритувчи субъектлар томонидан тушум пулларини топширадиган инкассация хизмати томонидан ташкил этилган махсус жой ҳамда банк пластик картасидан фойдаланган ҳолда операция ўтказилганлигини тасдиқловчи терминал квитанцияси изоҳлари берилган.

Шунингдек, йўриқноманинг 24-банди янги иккита хатбоши билан тўлдирилди ва уларга кўра  банк (филиал)нинг номи, манзили ўзгарган, ёки фаолияти тугатилган тақдирда банкнинг мавжуд барча мухр ва штампларини йўқ қилиш учун комиссия тузилиши, мухр ва штампларни рўйхатдан ўтказиш, уларни йўқ қилиш ишлари эса «Мухр ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низом( рўйхат рақами 1077, 2001 й. 27 октябрь)га асосан амалга оширилиши белгиланди.

Йўриқноманинг 72-банди учинчи хатбошиси янги таҳрирда баён этилиб, унда йўриқномага янги 50-илова, яъни жисмоний шахслар солиқ тўловларини тўлашда янги шаклдаги махсус тўлов бланкасидан фойдаланиши белгиланган.

 «Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома» (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль)га мувофиқ 73-банднинг биринчи хатбошиси янги таҳрирда баён этилди. Унга кўра мижозлар банк ҳисобварақларига нақд пул қўйишларидан аввал бухгалтерия ходимлари ҳужжатларни 1834-сонли йўриқномада белгиланган тартибда олдиндан текшириб чиқишлари ва расмийлаштиришлари белгиланган.

Йўриқноманинг 89-бандига «в)» кичик банди киритилиб, унда омонатлар бўйича фоизлар тўлаш ҳамда омонатларни қайтариш "Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 2205, 2011 йил 4 март) талаблари асосида амалга оширилиши белгиланган.

Пластик карталардан чиқим операцияларини амалга ошириш тартиби йўриқномага янгидан киритилган 891 -бандда ўз ифодасини топган.

Йўриқноманинг 166, 203 ва 215-бандлари янги таҳрида баён этилиб, уларда тўловга яроқсиз ва қалбаки пуллар 90145-«тўловга  яроқсиз банкнот ва тангалар» ҳисобварағида “донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобга олиниши белгиланди.       

 Йўриқноманинг 269-банди янги иккинчи хатбоши билан тўлдирилиб, унда гаров сифатида қабул қилинган қимматли қоғозлар, мулклар ва бошқалар ўз номинал қиймати бўйича сақланиши белгиланган.

Йўриқнома янги 2711 –банд билан тўлдирилиб, унда банк филиали кассасидаги Марказий банкка топширилиши лозим бўлган пуллар жўнатилмаган тақдирда улар 10198-ҳисобварағига кирим қилиниши ва янги 141А-шаклдаги китобда (51-илова) ҳисоби юритилиши  белгиланган.

 Йўриқноманинг 327-банди янги бешинчи хатбоши билан тўлдирилиб, унда туманларга бўлинган шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган банклар (филиаллар) томонидан банкдан ташқарида жойлашган операцион кассалар йўриқноманинг 331-банди талаблари бўйича ташкил этилиши ҳамда ушбу кассаларнинг тушум пуллари уларни ташкил этган банкка (филиалига) инкассация хизмати орқали топширилиши шартлиги белгиланган.

Йўриқноманинг 330-банди янги таҳрида баён этилиб, унда банк биносидан ташқаридаги операцион кассаларни қўриқланиши, қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги сигнализация воситалари билан жиҳозланиши масалалари батафсил баён этилган.

Йўриқнома янги 3551 –банд билан тўлдирилиб, унда 100 ва ундан ортиқ турғун савдо шахобчалари мавжуд бўлган бозорлар ва савдо мажмуаларида тушум пулини қабул қилувчи инкассация пунктлари ташкил этилиши мумкинлиги ва тартиби белгиланган.  

Йўриқномага киритилган ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар тижорат банклари (филиаллари)да касса ва инкассация ишлари ҳамда банклар (филиаллар)нинг ва банк биносидан ташқарида жойлашган операцион кассаларнинг қўриқланиши ва техник химоя воситалари билан жиҳозланиши масалалари ташкил этилишини янада ривожлантиришга хизмат қилади.  

Сирожев С.Б.
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг Эмиссия-касса
операциялари департаменти
директори ўринбосари




Рўйхатдан ўтиш муддати: 12 январь 2016 й.
docx 18.5 KB
Юклаб олиш



Улашиш:

 
USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X