Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
167

2018 йил IV чоракдаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари

Янгиланган сана:  29 Июл 2019, 15:14

Иқтисодиётдаги инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича ўтказилган сўровлар натижаларига кўра 2018 йилнинг IV чорагида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида қисқа ҳамда ўрта муддат давомида нархлар барқарорлиги бўйича аввалги чоракларга нисбатан эҳтиёткорона ёндашув кузатилди. Бу ҳолат инфляциянинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган ва кутилаётган даражалари динамикасида ўз аксини топди.

Шунингдек, мазкур чоракда сезилган инфляция даражасида ўсиш кузатилган бўлсада, декабрь ойи натижалари йил бошидаги кўрсаткичларга нисбатан паст бўлди.

Ноябрь ойида жисмоний ва юридик шахслар қисқа муддатли инфляцион кутилмаларининг йил давомидаги энг юқори даражаси қайд этилиб, IV чорак охирида (декабрь ойида) унинг пасайиши кузатилди. Ўрта муддатли кутилмалардаги ўзгаришлар эса мўътадил бўлиб нисбатан юқори даражада сақланиб қолди.

Мазкур даврда инфляцион кутилмалар коммунал тўловлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ва иш ҳақи ошиши ҳамда миллий валюта қадрсизланиши шароитида шаклланди. Шу билан бирга, чорак охирида инфляцион кутилмалар динамикасида оптимимстик тенденция шакллана бошлаганлиги кузатилди.

2018 йил IV чоракдаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари






 
USD = 10231.71
+21.85
EUR = 12059.09
+38
RUB = 138.65
+1.19
GBP = 13353.40
-9.26
JPY = 96.61
+0.18
CHF = 11215.29
+28.85
CNY = 1468.60
+4.69
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X