Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Муомала даври 24 ой бўлган давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш бўйича 2020 йил 20 январь куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида МАЪЛУМОТ

Янгиланган сана:  10 Мар 2020, 14:43

Жорий йилнинг 20 январь куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 24 ой бўлган 1 млн.сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 200 млрд.сўмлик 200 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди. Қимматли қоғозлар бўйича фоиз тўловлари хар чорак амалга оширилади.

Аукционда 10та дилер иштирок этиб, улар томонидан 456,98 млрд.сўм ҳажмидаги 453 200 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 200 000 дона қимматли қоғозлар 203,47 млрд.сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Аукционда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 200 млрд.сўмни ташкил этади.

Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 14,87 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлилик даражаси - 13,98 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 15,35 фоизни ташкил этди.






 
USD = 10231.71
+21.85
EUR = 12059.09
+38
RUB = 138.65
+1.19
GBP = 13353.40
-9.26
JPY = 96.61
+0.18
CHF = 11215.29
+28.85
CNY = 1468.60
+4.69
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X