Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Муомала даври 12 ой бўлган Молия вазирлигининг ўрта муддатли облигацияларини жойлаштириш бўйича 2020 йил 6 апрель куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида МАЪЛУМОТ

Янгиланган сана:  6 Апр 2020, 17:51

Жорий йилнинг 6 апрель куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 12 ой бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 750 млрд. сўмлик 750 минг дона ўрта муддали облигацияларни жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди. Қимматли қоғозлар бўйича фоиз тўловлари хар чорак амалга оширилади.

Аукцион иштирокчилари томонидан 770 млрд.сўм ҳажмидаги 770 000 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 750 000 дона қимматли қоғозлар 750 млрд.сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 15,97 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлилик даражаси - 15,97 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 15,98 фоизни ташкил этди.






 
USD = 10295.33
+21.16
EUR = 12194.82
+32.26
RUB = 137.65
+1.37
GBP = 13170.82
-475.33
JPY = 97.00
+0.28
CHF = 11330.98
+79.01
CNY = 1506.71
+4.84
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X