Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2020 йил 9 апрель куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана:  8 Апр 2020, 18:54

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк 2020 йил 9 апрель куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;

идентификацион рақам: 24011UMFS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

жойлаштириш санаси: 2020 йил 9 апрель;

чиқарилиш ҳажми: 250 000 000 000 (икки юз эллик миллиард) сўм;

муомала даври: 365 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2021 йил 9 апрель;

қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 16%;

фоизли даромад тўланиш даври: 3 ой.

Фоизли даромад тўланиш саналари:

биринчи давр: 2020 йил 9 июль;

иккинчи давр: 2020 йил 8 октябрь;

учинчи давр: 2021 йил 7 январь;

тўртинчи давр: 2021 йил 9 апрель.

 

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 10:30 – 11:00;

аризаларни қондириш вақти: 11:00 – 11:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.






 
USD = 10231.71
+21.85
EUR = 12059.09
+38
RUB = 138.65
+1.19
GBP = 13353.40
-9.26
JPY = 96.61
+0.18
CHF = 11215.29
+28.85
CNY = 1468.60
+4.69
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X