Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Муомала даври 12 ой бўлган Молия вазирлигининг ўрта муддатли облигацияларини жойлаштириш бўйича 2020 йил 13 апрель куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида МАЪЛУМОТ

Янгиланган сана:  13 Апр 2020, 18:23

Жорий йилнинг 13 апрель куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 12 ой бўлган 1 млн.сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 150 млрд. сўмлик 150 минг дона ўрта муддали облигацияларни жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди. Қимматли қоғозлар бўйича фоиз тўловлари хар чорак амалга оширилади.

Аукцион иштирокчилари томонидан 89,8 млрд.сўм ҳажмидаги 89 800 дона облигацияни сотиб олиш учун келиб тушган рақобатли буюртманомалари тўлиқ қондирилди.

Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 15,97 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлилик даражаси - 15,90 фоизни ва максимал даромадлилик даражаси – йиллик 16,00 фоизни ташкил этди.






 
USD = 10231.71
+21.85
EUR = 12059.09
+38
RUB = 138.65
+1.19
GBP = 13353.40
-9.26
JPY = 96.61
+0.18
CHF = 11215.29
+28.85
CNY = 1468.60
+4.69
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X