Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2020 йил 8 май куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана:  7 Май 2020, 11:52

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк 2020 йил 8 май куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: қисқа муддатли ғазначилик мажбуриятлари;

идентификацион рақам: 21001UMFS;

бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

жойлаштириш санаси: 2020 йил 8 май;

чиқарилиш ҳажми: 100 000 000 000 (бир юз миллиард) сўм;

муомала даври: 91 кун;

мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2020 йил 7 август;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 12:00 – 12:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.






 
USD = 10231.71
+21.85
EUR = 12059.09
+38
RUB = 138.65
+1.19
GBP = 13353.40
-9.26
JPY = 96.61
+0.18
CHF = 11215.29
+28.85
CNY = 1468.60
+4.69
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X