Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Муомала даври 3 ой бўлган давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича 2020 йил 8 май куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида МАЪЛУМОТ

Янгиланган сана:  8 Май 2020, 16:26

Жорий йилнинг 8 май куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 3 ой бўлган (дисконтли) 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 100 млрд. сўмлик 100 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.

Аукцион иштирокчилари томонидан 241 млрд. сўм ҳажмидаги облигацияларни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 100 000 дона қимматли қоғозлар 96,5 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Аукционда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 100 млрд. сўмни ташкил этади.

Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 14,39 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлилик даражаси - 13,69 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 14,72 фоизни ташкил этди.

 






 
USD = 10231.71
+21.85
EUR = 12059.09
+38
RUB = 138.65
+1.19
GBP = 13353.40
-9.26
JPY = 96.61
+0.18
CHF = 11215.29
+28.85
CNY = 1468.60
+4.69
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X