Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2020 йил 16 июлда ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларини жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана:  14 Июл 2020, 19:40

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2020 йил 16 июлда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация тури: Марказий банк облигациялари;

идентификацион рақам: 22007CBUSS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

жойлаштириш санаси: 2020 йил 16 июль;

чиқарилиш ҳажми: 100 000 000 000 (бир юз миллиард) сўм;

муомала даври: 180 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2021 йил 13 январь;

фоиз ставкаси: йиллик 15%;

 

Купон тўловларини амалга ошириш саналари:

биринчи давр: 2020 йил 14 октябрь;

иккинчи давр: 2021 йил 13 январь.

 

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 10:30 – 11:00;

аризаларни қондириш вақти: 11:30 – 12:00;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.






 
USD = 10315.62
+20.29
EUR = 12210.60
+15.78
RUB = 136.28
-1.37
GBP = 13322.62
+151.8
JPY = 98.67
+1.67
CHF = 11315.95
-15.03
CNY = 1524.29
+17.58
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X