Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Муомала даври 6 ой бўлган Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича 2020 йил 16 июль куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида маълумот

Янгиланган сана:  16 Июл 2020, 19:37

          Жорий йилнинг 16 июль куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида муомала даври 6 ой бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 100 млрд. сўмлик 100 минг дона Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.

          Аукционда иштирок этиш учун 5 та тижорат банкидан жами
103,5 млрд. сўмлик пул маблағлари келиб тушди. Шундан, 100 000 дона облигацияни сотиб олиш учун 100,2 млрд. сўм ҳажмидаги рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

          Аукцион давомида 100 000 дона қимматли қоғозлар
100,2 млрд. сўм
қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

          Аукционда жойлаштирилган облигацияларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 100,0 млрд. сўмни ташкил этади.

          Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 14,47 фоизни, минимал даромадлилик даражаси - 14,13 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 15,00 фоизни ташкил этди.






 
USD = 10315.62
+20.29
EUR = 12210.60
+15.78
RUB = 136.28
-1.37
GBP = 13322.62
+151.8
JPY = 98.67
+1.67
CHF = 11315.95
-15.03
CNY = 1524.29
+17.58
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X