Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2020 йил 29 июнь куни ўтказилган РЕПО аукциони натижалари ҳақида МАЪЛУМОТ

Янгиланган сана:  29 Июн 2020, 16:32

Жорий йилнинг 29 июнь куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида умумий ҳажми 100 млрд. сўмлик маблағлар тақдим этиш бўйича муддати 14 кунлик РЕПО аукцион савдолари ўтказилди.

Аукционда тижорат банклари томонидан давлат қимматли қоғозлар таъминоти асосида жами 120,5 млрд. сўмлик маблағларни жалб қилиш бўйича буюртманомалар келиб тушган бўлиб, 100 млрд. сўм хажмида буюртманомалар қондирилди.

Аукцион натижаларига кўра максимал ставка - йиллик 15, 1 фоизни, ўртача тортилган фоиз ставкаси - 15,02 фоизни ва минимал ёки чегириш ставкаси - йиллик 15,0 фоизни ташкил этди. 






 
USD = 10231.71
+21.85
EUR = 12059.09
+38
RUB = 138.65
+1.19
GBP = 13353.40
-9.26
JPY = 96.61
+0.18
CHF = 11215.29
+28.85
CNY = 1468.60
+4.69
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X