Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жойларда сайёр қабул ўтказилади

Янгиланган сана:  26 Май 2019, 17:04
15 Апр 2019

ЭЪЛОН

Марказий банк Раиси ўринбосарлари, таркибий бўлинма ходимлари, ҳудудий Бош бошқарма бошлиғи ва тижорат банклари Раиси ўринбосарлари иштирокида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Қонуни талаблари асосида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари учун сайёр қабуллар ўтказади.

Сайёр қабул давомида асосий эътибор аҳолининг банк тизими юзасидан мурожаатларини қонуний ҳал қилиш, банк тизимида мавжуд тизимли камчиликларни аниқлаш, қабуллар давомида юқори идораларга қайта-қайта мурожаат қилаётган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этиш, аҳолининг розилигини таъминлаш, фуқароларнинг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, мурожаатларни холис ва тезкор кўриб чиқиш масалаларига қаратилади.

Мазкур қабул:

2019 йил 17 апрель куни:              

- соат 10-00 дан Андижон вилояти, Шахрихон тумани Кичик саноат зонасида;

2019 йил 18 апрель куни:

- соат 10-00 дан Наманган вилояти, Чуст тумани ҳокимияти биносида; (Чароғон кўчаси 1-уй) таш

2019 йил 19 апрель куни:

- соат 10-00 дан Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳри Агро банк филиали биносида (А.Жомий кўчаси 37-уй) ташкил этилади.

 

Маълумот учун телефон:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (+99871) 212-62-05.
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X