Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2019 йил 4 июнь куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана:  26 Июл 2019, 12:17
28 Май 2019

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк 2019 йил 4 июнь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

  • ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;
  • идентификацион рақам: 25002UMFS;
  • бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
  • жойлаштириш санаси: 2019 йил 4 июнь;
  • чиқарилиш ҳажми: 100 000 000 000 (бир юз миллиард) сўм;
  • муомала даври: 546 кун;
  • облигацияларнинг сўндириш санаси: 2020 йил 1 декабрь;
  • қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 15%;
  • фоизли даромад тўланиш даври: 3 ой.

Фоизли даромад тўланиш саналари:

  • биринчи давр: 2019 йил 3 сентябрь;
  • иккинчи давр: 2019 йил 3 декабрь;
  • учинчи давр: 2020 йил 3 март;
  • тўртинчи давр: 2020 йил 2 июнь;
  • бешинчи давр: 2020 йил 1 сентябрь;
  • олтинчи давр: 2020 йил 1 декабрь.

Аукцион ўтказиш шартлари:

  • аризаларни қабул қилиш вақти: 09:00 – 11:30;
  • аризаларни қондириш вақти: 15:00 – 16:00;
  • тўлов валютаси: сўм;
  • аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
  • битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X