Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

200 ва 500 сўмлик банкнотларни тижорат банкларида алмаштириб олиш муддати узайтирилди. Унинг муомаладан чиқарилишига нима асос бўлди?

Янгиланган сана:  15 Июл 2020, 17:14
15 Июл 2020

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонунда пул белгиларини муомаладан чиқариш тартиби белгиланган. Унга биноан, Марказий банк ва тижорат банклари талабга кўра бир номинал қийматдаги пул белгиларини бошқасига ҳеч қандай тўловсиз ёки воситачилик ҳақисиз айирбошлашни амалга оширадилар.

Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаладаги банкнот ва тангаларни муомаладан қайтариб олишга ҳақли, бунинг учун Марказий банк бошқарувининг банкнот ва тангаларни айирбошлаш тартиби ва муддати кўрсатилган ва эълон қилинган қарори асос бўлиб хизмат қилади.

Банкнот ва тангаларни айирбошлаш учун белгиланган муддат тугагач, улар қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади.

50, 100, 200 ва 500 сўмлик пул белгиларини муомаладан чиқариш муддатлари 2018 йил 19 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида”ги (рўйхат рақами 3014-сон, 19.05.2018й.) низомда белгилаб қўйилган.

Мазкур Низомга кўра, Марказий банкнинг 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлгача қонуний тўлов воситаси сифатида ҳисобланиши ва улар шу кунгача бўлган муддатда тижорат банклари ва уларнинг филиаллари ҳамда Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан муомаладаги банкнот ва тангаларга айирбошланиши;

Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказлари, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари мижозлар, шу жумладан, аҳоли томонидан топширилган эски намунадаги банкнотларни (эскирган банкнотларни) ҳеч қандай монеликсиз, чекловларсиз қабул қилишлари ва ҳеч қандай тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирмаган ҳолда уларни айирбошлаб беришлари шарт.

Мазкур Қонуннинг 40-моддасида муомаладаги пул белгилари Марказий банкнинг қатъий мажбуриятлари бўлиб, ушбу пул белгилари унинг барча активлари билан таъминланиши қайд этилган.

Мазкур нормага асосан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотган пул белгилари юқоридаги низомда кўрсатилган муддатлардан кейин ҳам Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан айирбошлаб берилади (муддат аниқ белгиланмаган).

Жаҳон амалиётида ва аксарият ривожланган мамлакатларда нақд пул муомаласида майда қийматдаги пул белгилари сифатида тангалардан кўпроқ фойдаланилади. Танганинг муомалада қолиш муддати банкнотларга нисбатан узоқлиги – тўловда фойдаланишдаги қулайлиги билан изоҳланади.

Қоғоз пуллар муомаладан кўп фойдаланилгани сари эскириши, эскирган пулларни йўқ қилиб, ўрнида янгиларини чиқариш қўшимча харажатларни келтириб чиқаради. Шу боис майда қийматдаги банкнотларнинг муомалада юриш муддати тангаларга нисбатан қисқадир.

Шу сабабли Марказий банк томонидан 2018 йилда олдинги йилларда муомалага чиқарилган тангаларга нисбатан ихчамроқ, енгилроқ ва олиб юришга қулай бўлган янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангалар муомалага киритилган.

Фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектлар ушбу қийматдаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангаларни муомаладан қайтариб олинган 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ўрнида нақд пулдаги ҳисоб-китобларда фойдаланиш имкониятига эгалар.

Бугунги кунда коронавирус пандемияси муносабати билан эълон қилинган карантин шароитида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида истисно тариқасида тижорат банкларининг барча бўлинмалари (жумладан, банк хизматлари офислари, мини-банклар кассалари ва бошқа банкдан ташқари операцион кассалар) томонидан 2020 йил 1 сентябрга қадар эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотларни қабул қилиш ҳамда муомаладаги банкнотлар ва тангаларга монеликсиз алмаштириш юзасидан кўрсатма берилди.

Фуқаролар 200 ва 500 сўмлик банкнотларни ўз ҳудудлари яқинидаги тижорат банкида чекланмаган миқдорда муомаладаги банкнотларга алмаштириб олишлари мумкин.

Зафар Асадов,

Марказий банкнинг Нақд пул муомаласини

ташкил этиш департаменти

бош иқтисодчиси

 

USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X