Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тижорат банклари томонидан хориждан пул ўтказмалари қай тартибда амалга оширилади? Валюталар айланмасида, айниқса, валюта сотиб олишда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

Янгиланган сана:  25 Авг 2020, 19:01
25 Авг 2020

                Тижорат банкларида асосан 9 та халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали пул жўнатиш ва олиш имконияти мавжуд. Халқаро пул ўтказмалари тизимлари бўйича хизмат кўрсатиш шохобчаларининг кенг ривожланган тармоғи республикамиз бўйлаб қарийб 1500 та манзилда жойлаштирилган.

                Пул маблағларини жўнатиш ва қабул қилиш банкларда чекловларсиз амалга оширилиб, мижознинг хоҳишига кўра пул ўтказмасини қайси пул бирлигида (тўлиқ чет эл валютасида ёки миллий валютада) олиш имконияти яратилган. Шунингдек, пул маблағларини хорижга жўнатишда миллий валютани чет эл валютасига автоматик равишда айирбошлаш операциялари ҳам йўлга қўйилган.

                Чет элдан келиб тушган пул ўтказмасини банкдан олишда мижоз банк операторига шахсни тасдиқловчи ҳужжатини ҳамда халқаро пул ўтказмасининг номи ва тегишли назорат рақами бўйича маълумотни тақдим этади.

                Тижорат банклари нақд чет эл валютасини бевосита ўзлари хориждан олиб келишлари мумкин. Лекин шунга қарамай, пандемия шароитида тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга оширишда сифатли ва узлуксиз хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида қўшимча равишда Марказий банк томонидан нақд чет эл валютаси учун мурожаат қилган барча тижорат банкларига нақд чет эл валютаси етказиб берилмоқда.

                Марказий банкда Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилган бўлиб, ушбу хизмат ва Марказий банкнинг бошқа тегишли бўлинмалари билан биргаликда жойларда банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари қатъий назоратга олинган.

                Банк хизматлари истеъмолчилари учун хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида барча тижорат банкларига аниқ топшириқ ва вазифалар берилган. Айниқса, пандемия шароитида карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ишларни ташкил этиш, халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали келган пул маблағларини ўз вақтида мижозларга бериш, пул маблағларини қабул қилишда валюта турини танлаш ҳамда валюта айирбошлаш операцияларини чекловларсиз амалга ошириш имкониятини тўлиқ таъминлаш бўйича тартиблар белгилаб қўйилган.

Шуҳрат ДАМИНОВ,
Валютани тартибга солиш ва
тўлов баланси департаменти
бошқарма бошлиғи.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X