Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар

Янгиланган сана:  19 Июн 2020, 17:45
19 Июн 2020

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2020 йил 15 июнь ҳолатига кўра, қарийб 2,4 трлн. сўм миқдорида ресурс маблағлари шакллантирилди.

Ушбу маблағлар аввал ажратилган кредитларнинг сўндирилиши ҳисобидан (1,5 трлн. сўм) ҳамда жорий йилда ажратилган жамғарма ва фондлар маблағлари ҳисобидан (0,9 трлн. сўм) шакллантирилди.

Инқирозга қарши чора-тадбирлар доирасида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари асосида ажратилган кредитларнинг 1,1 трлн. сўмлик тўловлари муддати узайтирилди.

Мазкур ресурслар ҳисобидан 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида 51 200 та лойиҳага жами 1,7 трлн. сўм, жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 40 500 та лойиҳага 1,2 трлн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Бугунги кунда тижорат банкларида жами 617 млрд. сўм, шу жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича 266 млрд. сўм миқдорида ресурс маблағлари мавжуд. Ушбу маблағлар лойиҳаларни молиялаштириш учун тижорат банкларининг ҳудудий филиалларига йўналтирилган.

Батафсил қуйидаги жадвалда

Шунингдек, ҳудудларда мавжуд маблағларнинг ўзлаштирилиш даражасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан яна 500 млрд. сўм йўналтирилиши кўзда тутилган.

тадбиркорлик

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X