Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тошкент вилоятида тўлов хизматларини кўрсатиш ҳолати бўйича мониторинг ўтказилди

Янгиланган сана:  22 Июн 2020, 17:26
22 Июн 2020

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбарияти Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Олмалиқ шаҳарлари, Қибрай, Паркент, Янгийўл, Юқори ва Ўрта Чирчиқ, Бўка, Зангиота ҳамда Тошкент туманларига ташриф буюриб, жойларда тўлов хизматларидан фойдаланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Хусусан, мазкур ҳудудларда мавжуд чакана тўлов тизимлари инфратузилмасида аҳолининг кенг қатламига кўрсатилаётган хизматлар сифати ва узлуксизлиги, савдо ва хизмат кўрсатиш пунктларида банк карталари орқали тўловларни амалга оширишда қўлланилаётган ҳисоб-китоб терминалларининг етарлилиги ҳамда ишчи ҳолатда эканлиги бевосита мониторинг жараёнида кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларига миллий тўлов тизимлари терминалларининг қулайликлари ва имкониятлари тўғрисида қўшимча маълумотлар тақдим этилиб, улардан тўғри ҳамда самарали фойдаланиш бўйича зарур кўникмаларнинг мавжудлиги ўрганилди ва бу борада тўлов терминаллари орқали барча амалиётларни, шу жумладан, контактсиз тўловларни бажариш бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Ҳозирги кунда Тошкент вилояти бўйича қарийб 1,4 млн. дона банк карталари муомалага чиқарилган бўлиб, жойларга 320 дона банкомат ва 40,5 мингта тўлов терминаллари ўрнатилганлигини қайд этиш жоиздир.

photo_2020-06-19_17-16-23

USD = 10194.96
+10.23
EUR = 11518.27
+62.49
RUB = 143.88
+1.4
GBP = 12866.04
+152.44
JPY = 95.38
+0.64
CHF = 10836.48
+66.97
CNY = 1456.63
+15.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X