Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янги таҳрирдаги “Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисида”ги Низомга шарҳ

Янгиланган сана:  16 Июл 2020, 18:55
16 Июл 2020

           Самарали корпоратив бошқарув банк секторининг тўғри ишлашини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Банкларнинг барқарорлиги молиявий барқарорликнинг асоси ҳисобланади, шунинг учун банк фаолиятини ташкил этиш сифати иқтисодий фаровонликка эришишнинг муҳим омилидир.

           Банкларда бошқарувни такомиллаштириш мақсадида Марказий банк томонидан янги таҳрирдаги “Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисида”ги низом (2020 йил 30 июнь, рўйхат рақами 3254) қабул қилинган бўлиб, банк назоратига оид Базель қўмитасининг “Банкларда корпоратив бошқарувнинг тамойиллари” ва халқаро умумэътироф этилган нормалар асосида ишлаб чиқилган.

           Ушбу Низом “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ-5992-сонли Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилди.

           Унинг мақсади корпоратив бошқарувнинг илғор стандартларини жорий этиш орқали банкларда бошқарувни такомиллаштириш, банк бошқаруви органлари ҳисобдорлиги ва фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда бошқарувга оид қарорлар қабул қилиш самарадорлигини оширишдан иборат.

           Унда шунингдек, банк бошқаруви органлари ваколат ва вазифалари, банкларда манфаатлар тўқнашувини олдини олишга доир кўриладиган чоралар, маълумотлар ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш, банкда ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда ноўрин хатти-ҳаракатлар ҳақида хабардор этиш тизимини жорий қилиш каби нормалар белгиланган.

           Низомнинг янги таҳририда аввалгисидан фарқли равишда кузатув кенгаши шакллантирадиган аудит, таваккалчиликларни бошқариш ва мукофотлаш қўмиталарининг вазифалари ҳамда ушбу қўмиталарнинг банк бошқарувида тутган ўрни батафсил ёритиб ўтилган. Бу эса ўз навбатида, тижорат банки бошқарув органлари ўртасида жавобгарликнинг шаффоф соҳаларини белгилашга хизмат қилади.

           Таъкидлаш жоизки, Низом меҳнатга ҳақ тўлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга доир чоралар ва ноўрин хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар қилиш тизимларини қамраб олган. Булар банкнинг ижроия органи аъзолари ва ходимларнинг масъулиятини ошириш ҳамда ўз ишига садоқат билан ёндашган ҳолда, фаолият юритишига қаратилган.

           “Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисида”ги низом 2020 йил 1 октябрдан кучга киради

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X