Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларининг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш талаблари белгиланди

Янгиланган сана:  4 Авг 2020, 17:21
4 Авг 2020

               Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларининг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Низоми тасдиқланди (2020 йил 30 июнда №3268 рақами билан рўйхатга олинган).

               Низом тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларининг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир минимал талабларни белгилайди.

               Ўз навбатида, ушбу ҳужжат қатор мақсадларни кўзда тутади. Хусусан,

               тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган вазифаларини белгилаш;

               тўлов тизимларида тўловларнинг киритилиши, узатилиши, қайта ишланиши, сақланишида ахборот хавфсизлиги таъминланиши учун тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларининг амалга оширилиши лозим бўлган талабларни ёритиш;

               тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов маълумотларини рухсатсиз ўзгартирилиши, четга чиқиши ва бошқа салбий таъсирларнинг олди олиш;

               масофадан тўлов хизматларини кўрсатишда хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлашдан иборат.

               Низом тўлов тизимларининг хусусиятидан келиб чиқиб, улар учун ахборот хавфсизлиги томонидан ички тартиб-қоидаларнинг ишлаб чиқилишига хизмат қилади.

               Айниқса, мазкур ҳужжат тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларининг тўлов тизимларида ахборот муҳофазаси лозим даражада таъминланишида муҳим аҳамиятга эга. Низом 2020 йил 30 июндан кучга кирди.

USD = 10315.62
+20.29
EUR = 12210.60
+15.78
RUB = 136.28
-1.37
GBP = 13322.62
+151.8
JPY = 98.67
+1.67
CHF = 11315.95
-15.03
CNY = 1524.29
+17.58
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X