Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тарихда бугун: Банк хизматлари марказлари

Янгиланган сана:  12 Авг 2020, 15:40
12 Авг 2020

               2019 йил 12 августда тижорат банкларига Банк хизматлари марказларини Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудида ташкил этиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолият юритиши учун рухсат берилди. (“Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль).

              Банк хизматлари марказлари мижозларга вақтни тежаб, узоқда жойлашган банк идораларига бормаган ҳолда, ўзига яқин бўлган манзилда банк операцияларини амалга оширишга шароит яратиш ҳамда банк хизматларининг аҳоли орасида оммабоплигини янада ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

              Мижозлар банк хизматлари марказларида депозит ҳисобварағи очиш, пул маблағларини омонатга жойлаштириш, тўловлар, халқаро пул ўтказмалари ва валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш, истеъмол кредити ҳамда микроқарз олиш билан боғлиқ базавий банк хизматлари тўпламидан фойдаланадилар.

              Бир йил ичида республикамизда 600 дан ортиқ банк хизматлари марказлари ташкил этилди. Эндиликда бундай марказлар сонини ошириш ва улардаги хизматларни янада осон ва қулай тарзда амалга ошириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

USD = 12671.84
+17.27
EUR = 13468.90
-14.54
RUB = 134.64
-0.62
GBP = 15778.98
-20.25
JPY = 81.98
-0.26
CHF = 13874.78
+14.35
CNY = 1750.45
+2.27
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X