Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди

Янгиланган сана:  7 Сен 2020, 11:23
7 Сен 2020

Марказий банк томонидан нобанк кредит ташкилотларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини амалга ошириш ҳамда микромолиялаш фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, www.regulation.gov.uz порталига муҳокама учун жойлаштирилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Жаҳон банки мутахассислари билан ҳамкорликда ва илғор хорижий тажриба асосида тайёрланди ва унда микромолия ҳамда микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш, шунингдек, факторинг ташкилотларини ўз ичига олган нобанк кредит муассасаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланган.

Шунингдек, қонун лойиҳасида лицензиялаш (ҳисоб рўйхатидан ўтказиш) жараёни, нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини амалга оширишга қўйиладиган талаблар ва шартлар, шу жумладан, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда Марказий банкнинг ваколатларига доир масалалар ўз аксини топган.

Ҳужжат лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

USD = 10321.21
+5.59
EUR = 12003.57
-207.03
RUB = 132.07
-4.21
GBP = 13154.38
-168.24
JPY = 97.74
-0.93
CHF = 11117.20
-198.75
CNY = 1512.93
-11.36
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X