Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан, банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисида”ги низом лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди

Янгиланган сана:  7 Сен 2020, 14:30
7 Сен 2020

Марказий банк томонидан “Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан, банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисида”ги низом лойиҳаси ишлаб чиқилиб, www.regulation.gov.uz порталига муҳокама учун жойлаштирилди.

Мазкур ҳужжат лойиҳасидаги нормалар Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг стандартлари ва хорижий мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда тайёрланди. Шунингдек, амалдаги 2 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат унификация қилиниб, ушбу нормалар битта ҳужжатда акс эттирилмоқда.

Ушбу низом лойиҳасида қуйидагилар акс эттирилмоқда:

бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига ҳамда банкка алоқадор шахсларни банк олдида юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларнинг энг кўп миқдорлари;

ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳларининг назорат ва иқтисодий асосда вужудга келиши ҳамда мазкур алоқадорлик юзасидан вужудга келиши мумкин бўлган ҳолатлар;

банкка алоқадор шахслар рўйхати ва улар билан амалга ошириладиган банк операцияларга талаблар;

бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан, банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг ҳисоб-китобларидан чегирмалар.

Ҳужжат лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

USD = 10321.21
+5.59
EUR = 12003.57
-207.03
RUB = 132.07
-4.21
GBP = 13154.38
-168.24
JPY = 97.74
-0.93
CHF = 11117.20
-198.75
CNY = 1512.93
-11.36
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X