2020 йил 10 сентябрь куни соат 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Марказий банки биносида навбатдаги Бошқарув йиғилиши якунларига бағишланган Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.
Матбуот анжуманига оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар таклиф этилади. Иштирок этишни истаганлар 71-212-73-32, 71-212-73-31 телефон рақами орқали 9 сентябрь соат 19:00 га қадар рўйхатдан ўтишлари сўралади.