Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида"ги Низомга ўзгартиришлар киритилди

Янгиланган сана:  11 Сен 2020, 18:12
11 Сен 2020

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг Қарори (2020 йил 7 сентябрь, 3229-1-сон) билан “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида"ги Низомга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6010-сон “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Мажбурий ижро бюросининг қарздорликларни, хусусан етказиб берилган энергия ресурслари ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизмати бўйича қарздорликни ундириш учун инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ваколати бекор қилинди. Шу муносабат билан, нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг қонунийлигини таъминлаш мақсадида мазкур Низомнинг 65-бандига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Низомнинг 56-банди Фуқаролик Кодекси (329-модда) талабларига мувофиқлаштирилди, хусусан, кредит қарздорликларини кафилдан ундиришда субсидиар жавобгар бўлган шахсларнинг банк ҳисобварақларига акцептсиз тўлов талабномаларининг тақдим этилмаслигига оид норма киритилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 329-моддасига асосан кредитор асосий қарздорнинг жавобгарлигига қўшимча равишда жавобгар бўлган (субсидиар жавобгарлик) шахсга талаблар қўйишдан олдин асосий қарздорга талаб қўйиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, агар кредитор маблағларни асосий қарздордан низосиз ундириб олиш имконияти мавжуд бўлса, субсидиар жавобгар шахсдан қарздорликни ёпишни талаб қилишга ҳақли эмас.

Ўз навбатида, субсидиар жавобгар шахс ўзига кредитор томонидан қўйилган талабни қондиришдан олдин бу ҳақда асосий қарздорни огоҳлантириши, борди-ю бундай шахсга нисбатан даъво қўзғатилган бўлса - асосий қарздорни ишда қатнашишга жалб қилиши керак.

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X