Ребрендинг доирасида Валюта биржаси фаолиятининг асосий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, биржанинг янги логотипи ишлаб чиқилди.
Янги логотип Валюта биржасининг танилиши, шунингдек, эмитентлар, инвесторлар ва молия бозорининг профессионал иштирокчилари орасида оммалашишининг янги даражасига чиқиш имконини беради.
Яқин келажакда Валюта биржасининг корпоратив кўриниш компонентлари, шу жумладан, офис дизайни, веб-сайти, савдо майдончалари интерфейси ва ўз атрибутлари ишлаб чиқилади.