Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳисоб-китоблар клиринг тизими: йиллар, эришилган натижалар ва имкониятлар

Янгиланган сана:  16 Сен 2020, 11:59
16 Сен 2020

#тарихда_бугун

2013 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими ишга туширилган. Марказий банк томонидан республика ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди маблағлари ҳисобига яратилган мазкур тизим жисмоний шахсларнинг тўловларини туну-кун 24/7 режимида амалга оширишга ихтисослашган.

Ушбу тизим орқали тўловларни қабул қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимларини ҳисоб-китоблар клиринг тизимига интеграция қилиш орқали аҳолига кўплаб қулайликлар яратилган.

Бугунги кунда банклар инфратузилмаларида клиринг тизими орқали коммунал ташкилотлар, Молия вазирлиги Ғазначилигига тўланадиган бюджет тўловлари, солиқ ва божхона, нотариат ва ФҲДЁ тўловлари, Ички ишлар вазирлигига тўланадиган жарима тўловлари, Давлат хизматлари агентлиги хизматлари тўловлари, “UzAuto Motors” автомашиналари учун тўловлар, кадастр хизматлари учун тўловлар, шунингдек, мобил алоқа, интернет-провайдерлар каби хизматлар кўрсатувчи 30 дан ортиқ ташкилотларнинг биллинг тизими орқали тўловчини аниқ идентификация қилиш орқали тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш ва акс эттириш имконияти яратилган.

Шунингдек, мазкур тизим банк карталари орқали амалга оширилган транзакциялар бўйича Ҳисоб-китоб банки вазифасини ҳам бажариб, тўлов тизими операторлари билан ўзаро фаолиятини йўлга қўйди.

Таҳлилларга кўра, 2014 йилда Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали 46,7 млрд. сўмлик 662 мингдан ортиқ тўловлар ўтказилган бўлса, жорий йилнинг январь-август ойларида 13,7 трлн. сўмга тенг бўлган 41,2 млн.та транзакция амалга оширилди.

USD = 10359.88
-11.88
EUR = 12285.78
+132.15
RUB = 136.11
+2.92
GBP = 13509.28
+116.23
JPY = 98.96
+0.56
CHF = 11457.51
+117.3
CNY = 1549.88
+0.98
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X