Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Савол-жавоб

Янгиланган сана:  23 Сен 2020, 18:05
17 Сен 2020

 2017 йилда валюта курсининг либераллаштирилиши шароитида валютада кредит олган тадбиркорларга ушбу кредитни тўлашда бирор имтиёз борми?

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонида илғор халқаро тажрибада қўлланиладиган инструментлардан фойдаланган ҳолда, пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, валютани тартибга солишда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш ҳамда миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш – иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Мазкур ҳужжат билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5177-сонли Фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу ҳужжатда аввало амалдаги валютани тартибга солиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, валюта сиёсатини либераллаштириш, мамлакатимизда фақатгина бозор механизмлари асосида фаолият кўрсатадиган валюта бозорини шакллантириш ҳамда барча тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда тенг шароитларни яратиш назарда тутилган.

Ҳужжат қабул қилингунига қадар валютани тартибга солишга ҳаддан зиёд маъмурий аралашувлар, ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда иқтисодиётнинг айрим тармоқлари учун алоҳида имтиёз ва преференциялар мавжудлиги оқибатида тадбиркорлик субъектлари ўртасида бизнесни юритишга доир тенг бўлмаган шарт-шароитлар вужудга келган ҳамда ички валюта бозоридаги айирбошлаш курси билан параллел равишда норасмий валюта бозори курслари ҳам шаклланган. Бу эса ўз навбатида, халқаро ташкилотлар, хусусан, Халқаро валюта жамғармаси томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган валюта сиёсатининг салбий баҳоланишига сабаб бўлган.

Таъкидлаш жоизки, мазкур Фармоннинг қабул қилиниши натижасида жорий халқаро операциялар учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бозор курсида чет эл валютасини чекловларсиз сотиб олиш имкониятининг яратилиши “яширин” иқтисодиётнинг қисқаришига ҳамда норасмий бозорда валюта операцияларини амалга ошириб келган кўплаб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига қайтишига шароит яратилди.

Шу билан бирга, мазкур ҳужжат асосида валюта курсининг эркинлаштирилиши натижасида тижорат банклари кредит портфелининг хорижий валютадаги қисми бўйича вужудга келиши мумкин бўлган ўзгаришлар ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш чораларини кўриш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилганини қайд этиш лозим.

Хусусан, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банкларига хорижий валютада кредит олган мижозларнинг пул оқимлари уларнинг кредит шартномалари бўйича ўз мажбуриятини амалга оширишга етмаган тақдирда, асосий қарзни қайтариш миқдорини кейинги муддатларга ўтказиш орқали камайтириш ёки кредитни қайтариш муддатини узайтириш юзасидан кредит шартномаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқиш тавсия қилинган ҳамда бу борада тижорат банклари томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилган.

USD = 12671.84
+17.27
EUR = 13468.90
-14.54
RUB = 134.64
-0.62
GBP = 15778.98
-20.25
JPY = 81.98
-0.26
CHF = 13874.78
+14.35
CNY = 1750.45
+2.27
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X