Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Жаҳон банки экспертлари билан онлайн видеоконференция ўтказилди

Янгиланган сана:  28 Сен 2020, 14:51
28 Сен 2020

Марказий банк ва Жаҳон банки экспертлари ўртасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш (ЖФОДЛ/ТМҚК) соҳасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилишга қаратилган видеоконференция бўлиб ўтди.

Учрашувда Марказий банк томонидан банк тизими миллий баҳолашдан ўтказилганлиги, рискга асосланган назорат методологияси янгиланганлиги ва келгусида янада ривожлантирилиши қайд этилди.

Жаҳон банки ушбу соҳада Марказий банк амалга ошираётган тадбирларни қўллаб-қувватлади. Томонлар Жаҳон банкининг ЖФОДЛ/ТМҚК йўналишида қонунбузарликлар даражасини баҳолаш методологияси қўлланилишида, шунингдек, тўлов тизимлари, электрон пул эмитентлари ва нобанк кредит ташкилотлари учун назоратни янада кучайтириш бўйича техник ёрдам кўрсатишига келишиб олдилар.

USD = 10359.88
-11.88
EUR = 12285.78
+132.15
RUB = 136.11
+2.92
GBP = 13509.28
+116.23
JPY = 98.96
+0.56
CHF = 11457.51
+117.3
CNY = 1549.88
+0.98
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X