Марказий банкда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда тизимдаги ёшларни тарбиялашга қўшган ҳиссаси ҳамда кўп йиллик самарали меҳнати учун Марказий банкнинг марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларининг устоз ходимлари тақдирланиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.