Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Янгиланган сана:  9 Окт 2020, 11:37
9 Окт 2020

Марказий банк бошқарувининг қарори (2020 йил 29 сентябрь, 1545-3-сон) билан “Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу қарор “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Низомга, жумладан, қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўллашга мўлжалланган ҳамда муомалада мавжуд бўлмаган ҳисоб-китоб чекларига доир нормалар чиқариб ташланди;

банклараро тўловларни Тезкор тўловлар тизими орқали узлуксиз 24/7 режимида амалга ошириш масалаларини ўз ичига олган 7-боб билан тўлдирилди;

электрон тўлов ҳужжатлари рўйхати масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали ўтказиладиган тўлов топшириқномаси билан тўлдирилди.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X