Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тижорат банклари ҳам йирик солиқ тўловчилар ҳисобланади

Янгиланган сана:  17 Янв 2020, 09:25
16 Янв 2020

Мамлакатимиз тижорат банклари янги таҳрирда тасдиқланган Солиқ кодексида йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган.

Бу маълумот “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига асосан Солиқ кодекси янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан 14 январь куни Марказий банкда банк тизими масъул ходимлари, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги вакиллари иштирокида ўтказилган семинарда таъкидлаб ўтилди.

Анжуманда Солиқ кодексига киритилган янги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг моҳияти ва аҳамияти юзасидан маълумот ва тушунтиришлар бериб ўтилди.

Жумладан, тижорат банклари йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилганлиги ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмалари ҳисобга олиниб, Солиқ кодексининг 20-моддасига асосан банклар (Бош банк) марказлашган ҳолда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва белгиланган тартибда солиқларни (йиғимларни) тўлаши қайд этилди.

Семинар иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди вакиллар томонидан тегишли жавоблар тақдим этилди. Шунингдек, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳияти юзасидан банк мутахассислари билан фикр алмашилди.

USD = 10321.21
+5.59
EUR = 12003.57
-207.03
RUB = 132.07
-4.21
GBP = 13154.38
-168.24
JPY = 97.74
-0.93
CHF = 11117.20
-198.75
CNY = 1512.93
-11.36
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X