Марказий банкда “Миллий тикланишдан Миллий юксалиш сари” рукни остида Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси сиёсий шарҳловчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, Халқ таълими аълочиси, “Халқаро антик дунё” илмий академияси академиги Қобилбек Каримбеков иштирокида учрашув ташкил қилинди.
Ушбу учрашувда ўзбек халқининг мустақилликка эришишда босиб ўтган йўли ва ҳозирги вақтдаги жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни тўғрисида атрофлича суҳбат олиб борилди. Хусусан, буюк ва бебаҳо неъмат - мустақилликни миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан ортиб борилаётганлиги ва Ўзбекистоннинг давлат мустакиллиги халқимизнинг миллий мафаатларини, тинч осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обру-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Давра суҳбати давомида аждодларимизнинг ислом олами, тиббиёт, алгебра, география ва тарих соҳаларини ривожланишидаги беқиёс ўрни таъкидланди. Бундан ташқари мустақилликка эришилгандан сўнг юртдошларимиз томонидан эришиб келинаётган ютуқлар, ёшларимизни бузғунчи ғоялардан асраш ва келгуси авлодни буюк аждодларимизга мос равишда тарбиялаш борасида сўз юритилди.