Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил I чораги учун Тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича нашрига қисқача маълумот

Янгиланган сана:  19 Июн 2020, 18:29
19 Июн 2020

2020 йилнинг I чораги давомида Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига дунёда COVID-19 пандемиясининг бошланиши билан боғлиқ ички ҳамда ташқи бозор ҳолатидаги ўзгаришлар, ташқи савдо айланмасининг пасайиши, глобал бизнес фаолиятининг секинлашиши ва молиявий хатарларнинг ортиши каби омиллар ўз таъсирини ўтказди.

Шунингдек, 2020 йилнинг I чорагида жорий қилинган карантин чора-тадбирлари маҳаллий характер касб этиб, трансчегаравий пул ўтказмаларининг умумий ҳажмига салбий таъсири бўйича хатарлар рўёбга чиқмади ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш трендини сақлаб қолди. Бундан ташқари, олтин нархининг жаҳон бозоридаги позитив динамикаси экспорт ҳажми қисқаришини қисман қоплаш имкониятини яратди.

Юқорида таъкидланган омиллар таъсирида жорий операциялар ҳисоби 812,2 млн. доллар (2019 йилнинг I чорагида 1,0 млрд доллар) ҳажмидаги дефицит билан шаклланди. Шунингдек, савдо баланси ва халқаро хизматларнинг манфий сальдоси (2,0 млрд. доллар) бирламчи ҳамда иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (1,2 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

Шу билан бирга, молиявий ҳисобнинг манфий сальдоси 719 млн долларни ташкил этиб, бу кўрсаткич резидентларнинг молиявий мажбуриятларининг ортиши (1,5 млрд. доллар) ҳамда резидентлар томонидан активларнинг қабул қилиниши (794 млн. доллар) оқибатида ҳосил бўлди.

Ўзбекистон Республикасининг соф халқаро инвестицион позицияси 2020 йилнинг 1 апрель ҳолатига 13,8 млрд. долларни ташкил этди. Халқаро инвестицион позициясининг иқтисод секторлари бўйича таҳлили шуни кўрсатдики, 2020 йилнинг I чораги якунлари бўйича давлат бошқаруви сектори ҳамда бошқа секторлар “соф кредитор” позициясини сақлаб қолган бўлса, банк сектори “соф қарздор” позициясини эгаллаб турибди.

Ўзбекистон Республикасининг умумий ташқи қарзи 2020 йилнинг 1 апрель ҳолатига 25,1 млрд. долларни ташкил этган бўлиб, бунда 16,2 млрд. доллар давлат секторига, 8,9 млрд доллар хусусий секторга тўғри келади.

pdf 3.4 MB
Юклаб олиш
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X