Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ички валюта бозори бўйича қисқача шарҳ (2020 йил январь-июнь ойлари)

Янгиланган сана:  16 Июл 2020, 13:32
16 Июл 2020

         Январь-июнь ойларида ички валюта бозоридаги ҳолат хорижий валютага бўлган талаб ҳажмининг ўсиши ҳамда таклиф ҳажмининг нисбатан камайиши шароитида шаклланди.

         Жорий йилнинг I ярим йиллигида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 8,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2018 ва 2019 йилларнинг тегишли даврларига нисбатан мос равишда 1,8 ва 1,2 баробарга ўсди.


Ички валюта бозори сегментлари кесимида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўзгариш динамикаси

(млн. АҚШ долл.)

Ички валюта бозори сегментлари кесимида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўзгариш динамикаси

 I.Чет эл валютасига бўлган талабнинг ўзгариш динамикаси

       1.1. Юридик шахслар билан амалга оширилган операциялар

         Юридик шахслар томонидан чет эл валютасига бўлган талаб 2020 йилнинг дастлабки 6 ойлигида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоизга ўсиб, 6,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этди (2019 йил январь-июнь ойлари - 6,1 млрд. АҚШ долл.).

          Мазкур даврда, биржадан ташқари валюта бозорида хўжалик субъектлари томонидан 1,6 млрд. АҚШ доллари миқдорида чет эл валютаси сотиб олиниб, валюта биржасидаги операциялар ҳажми эса 4,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.


2020 йил январь-июнь ойларида биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ҳажми динамикаси

(банкларнинг юридик шахслар билан тўғридан-тўғри операциялари)

(млн. АҚШ долл.)

2020 йил январь-июнь ойларида биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ҳажми динамикаси


         Валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш мақсадлари таркибида асосий улуш (63 фоиз) ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, товарлар ва хомашё импорти, 21 фоизи – халқ истеъмоли товарлари ва дори-дармон маҳсулотлари импорти, 13 фоизи – хорижий кредитларни сўндириш, қолган 3 фоизи – бошқа мақсадлар учун харид қилинган.


2020 йилнинг январь-июнь ойлари давомида чет эл валютасини сотиб олиш мақсадлари таркиби

(фоизларда)

2020 йилнинг январь-июнь ойлари давомида чет эл валютасини сотиб олиш мақсадлари таркиби

         2020 йилнинг январь-июнь ойларида ички валюта бозорида чет эл валютасини харид қилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ойлик ўртача сони 6253 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисабатан деярли ўзгаришсиз қолди (6153).

         1.2. Жисмоний шахслар билан амалга оширилган операциялар

         Ҳисобот даврида жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 2,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробар (797 млн. АҚШ долларига) ошди.

         Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан 1,7 млрд. АҚШ доллари сотиб олиниб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос нисбатан 3,1 баробар ўсди.

         Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 2,4 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 160 млн. АҚШ долларига камайди. Бунда жорий йилнинг июнь ойида пул ўтказмалари ҳажми май ойига нисбатан 27 фоизга ўсиб, 621 млн. АҚШ долларни ташкил этди.


2020 йил январь-июнь ойларида жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган операциялар ҳажми

(млн. АҚШ долл.)

2020 йил январь-июнь ойларида жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган операциялар ҳажми


II.Чет эл валютаси таклифи

         2020 йилнинг I ярим йиллигида ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми (Марказий банк интервенцияларини ҳисобга олмаган ҳолда) 4,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 фоизга камайди.

         Ҳисобот даврида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 2,7 млрд. АҚШ доллари сотилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан деярли ўзгаришсиз қолди (2,8 млрд. АҚШ доллари).


Ички валюта бозоридаги таклиф манбалари улуши

(фоизларда)

Ички валюта бозоридаги таклиф манбалари улуши


         Ҳисобот даврида Марказий банкнинг валюта интервенциялари олтин-валюта заҳираларининг нейтраллиги принципига асосланган ҳолда амалга оширилди. Жорий йил бошидан Марказий банк томонидан ички валюта бозорига 2,2 млрд. АҚШ доллари ҳажмида интервенция амалга оширилиб, мазкур даврда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган монетар олтин ҳажми доирасида бўлди.


2019-2020 йиллар январь-июнь ойларида валюта биржасида амалга оширилган операциялар ва Марказий банк интервенциялари ҳажми

(млн. АҚШ долл.)

2019-2020 йиллар январь-июнь ойларида валюта биржасида амалга оширилган операциялар ва Марказий банк интервенциялари ҳажми

         2020 йилнинг январь-июнь ойларида импортни молиялаштириш манбалари таркибида ички валюта бозорида сотиб олинган маблағлар (конвертация) улуши 58 фоизни, хорижий валютадаги ўз маблағлари ҳисобига импортни молиялаштириш улуши 21 фоизни ташкил этди. 2019 йилнинг тегишли даврида ушбу кўрсаткичлар мос равишда 50 ва 23 фоизга тенг бўлган.


2019-2020 йилларнинг январь-июнь ойлари давомида
импортни молиялаштириш манбалари

(фоизларда)

2019-2020 йилларнинг январь-июнь ойлари давомида импортни молиялаштириш манбалари

          Алмашув курси динамикаси

          Жорий йилнинг I ярим йиллигида миллий валютанинг алмашув курси динамикаси ички валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг фундаментал факторлари ҳамда ташқи омиллар таъсирида шаклланди.

          Хусусан, ҳисобот йили бошидан миллий валюта курси 7,2 фоизга, июнь ойида эса 0,4 фоизга қадрсизланди.

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X