Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2020 йил I ярим йиллиги учун тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари

Янгиланган сана:  21 Июл 2020, 15:02
21 Июл 2020

            Марказий банк томонидан 2020 йилнинг I ярим йиллиги якуни бўйича тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрланди.[1]

            Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра[2], 2020 йилнинг I ярим йиллиги учун тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 2019 йилнинг I ярим йиллигига нисбатан 14 фоизга ортиб, 2 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди.

            Жаҳон бозорларида энергия ресурслари нархининг тушиши, шунингдек каронавирус пандемияси ортидан жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатларининг секинлашиши товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмига ўз таъсирини кўрсатди. Натижада 2019 йилнинг мос даврига (7,8 млрд. доллар) нисбатан 1,8 млрд. долларга қисқариб, 6,0 млрд. долларга тенг бўлди.

            Экспорт таркибида қуйидаги товар гуруҳлари салмоқли улушга эга:

            - қимматбаҳо металлар (42 фоиз);

            - тўқимачилик ва тўқимачилик буюмлари (18 фоиз);

            - келиб чиқиши ўсимликка мансуб маҳсулотлар (10 фоиз).

            Товарлар ва хизматлар импорти ўтган йилнинг мос даврига (12,5 млрд. доллар) нисбатан 2,1 млрд. долларга қисқариб, 10,4 млрд. долларни ташкил этди.

            Импорт таркибида қуйидаги товар гуруҳлари салмоқли улушга эга:

            - машина ва ускуналар (31 фоиз);

            - металлар ва ундан тайёрланган маҳсулотлар (12 фоиз);

            - кимё саноати маҳсулотлари (11 фоиз);

            - транспорт воситалари (11 фоиз).

            Савдо балансининг манфий сальдоси 2019 йил I ярим йиллигига нисбатан 6 фоизга яхшиланиб, 4,3 млрд. долларни ташкил этди2.

            Бирламчи ва иккиламчи ҳисоб.

            Бирламчи даромадлар ва трансфертларнинг ижобий сальдоси жисмоний шахсларнинг халқаро қатнови сезиларли қисқаргани ва резидентларга хориждан келган трансчегаравий пул ўтказмаларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгаришсиз қолганлиги ҳолатида 19 фоизга камайди.

            Ўз навбатида, норезидентларнинг инвестицион даромадлари (қарзлар ва хорижий инвестициялар бўйича) 829 млн. долларни ташкил этди.

            Ўзбекистоннинг 2020 йил I ярим йиллиги учун тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи кўрсаткичларининг якуний ҳисоботи ТБҚ6 методологиясига мувофиқ тузилиб, фойдаланувчиларга 2020 йилнинг сентябрь ойида тақдим қилинади.

            [1] Дастлабки кўрсаткичлар тезкор маълумотлар ва экспертлик баҳолашлар асосида тузилганлиги сабабли, улар якуний маълумотлар билан фарқ қилиши мумкин.

            [2] Маълумотлар тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция бўйича қўлланма (ТБҚ6) услубиятига мувофиқ тузилган бўлиб, Давлат статистика қўмитасининг савдо баланси кўрсаткичларидан фарқ қилиши мумкин

 

2020 йил I ярим йиллиги учун тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари1
(дастлабки маълумотлар ва эксперт баҳоларига асосланган)
млн. долл.
Кўрсаткичлар 2020 йилнинг I ярим йиллиги
шу жумладан 2019 йилнинг I ярим йиллиги
шу жумладан
I чор. II чор.
I чор.  
II чор.
Жорий операциялар ҳисоби -2 014,01 -918,68 -1 095,34 -1 758,10 -1 049,90 -708,2
 
Савдо баланси -4 348,67 -2 144,54 -2 204,12 -4 650,73 -2 250,78 -2 399,95
(товарлар ва хизматлар)
Экспорт 6 060,32 3 203,83 2 856,48 7 883,92 3 681,14 4 202,77
Импорт 10 408,98 5 348,37 5 060,61 12 534,65 5 931,92 6 602,73
 
Товарлар баланси -3 431,59 -1 685,49 -1 746,11 -3 574,30 -1 696,74 -1 877,56
Экспорт 5 185,42 2 607,60 2 577,81 6 459,15 3 045,02 3 414,12
Импорт 8 617,01 4 293,09 4 323,92 10 033,45 4 741,77 5 291,68
 
Хизматлар баланси -917,07 -459,05 -458,02 -1 076,43 -554,04 -522,4
Экспорт 874,9 596,23 278,67 1 424,77 636,12 788,65
Импорт 1 791,97 1 055,28 736,69 2 501,20 1 190,15 1 311,05
 
Бирламчи даромадлар баланси 282,74 207,82 74,93 730,75 338,19 392,56
Кредит 1 159,16 634,49 524,67 1 548,49 759,5 788,99
Дебет 876,41 426,68 449,74 817,74 421,31 396,43
 
Иккиламчи даромадлар баланси 2 051,91 1 018,05 1 033,86 2 161,89 862,69 1 299,20
Кредит 2 291,58 1 148,56 1 143,01 2 455,57 1 007,43 1 448,14
Дебет 239,67 130,52 109,16 293,68 144,74 148,94
USD = 12671.84
+17.27
EUR = 13468.90
-14.54
RUB = 134.64
-0.62
GBP = 15778.98
-20.25
JPY = 81.98
-0.26
CHF = 13874.78
+14.35
CNY = 1750.45
+2.27
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X