Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳудуларда асосий товар ва хизматлар инфляцияси шарҳи (2020 йил январь-сентябрь)

Янгиланган сана:  5 Окт 2020, 10:54
5 Окт 2020

              Охирги 12 ой давомида истеъмол нархлари индексида (ИНИ) пасаювчи тенденция кузатилди. Хусусан, 2019 йилнинг сентябрь ойида йиллик инфляция даражаси 16,0 фоизни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич жорий йилнинг сентябрь ойига келиб 11,7 фоизга тенг бўлди. Мазкур даврда, озиқ-овқат товарлари инфляцияси умумий инфляция даражасидан юқори кўрсаткичларда шаклланганлиги кўзатилиб, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларда эса нархларнинг ўсиш тенденцияси умумий инфляциядан паст даражада қайд этилди.
              Таъкидлаш лозимки, 2020 йилнинг август ойига келиб ИНИ ҳамда унинг асосий таркибий қисмларида йиллик ўсиш кўрсаткичи сезиларли даражада пасайди. Бунда, 2019 йилнинг август ойидаги тартибга солинадиган нархлар ҳамда иш хақи оширилишининг таъсирлари тугаб бориши билан изоҳлаш мумкин. Бироқ, сентябрь ойида истеъмол нархлари инфляцияси сезиларли ошиб, 1,4 фоизга тенг бўлди. Инфляция ошиши асосан озиқ-овқат нархлари эвазига шаклланди. Хусусан, тухум (6,5 фоизга), гўшт маҳсулотлари (3,8 фоизга), гуруч (2,8 фоизга), ўсимлик ёғи (2,8 фоизга) ҳамда мева ва сабзавотларнинг мавсумий (3 фоизга) қимматлашиши кузатилди.
              Умуман олганда, жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида республика бўйича инфляция даражаси 6,3 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар кесимида нархлар айрим ҳудудларда юқорироқ даражада ўсиши кузатилди. Хусусан, Тошкент шаҳрида йил бошига нисбатан нархлар ўртача 8,9 фоизга, Тошкент, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида мос равишда 6,7, 6,6 ва 6,5 фоизга ошди. Шунингдек, Сурхондарё, Андижон ва Наманган вилоятларида инфляция республика кўрсаткичига нисбатан пастроқ даражада шаклланди (1-расм).

graph


               Батафсил:

pdf 1.1 MB
Юклаб олиш
USD = 10359.88
-11.88
EUR = 12285.78
+132.15
RUB = 136.11
+2.92
GBP = 13509.28
+116.23
JPY = 98.96
+0.56
CHF = 11457.51
+117.3
CNY = 1549.88
+0.98
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X